Bosh sahifa

Одам савдосига қарши курашда бирлашайлик

 Одам савдоси –давр муаммоси

      Мамлакатимиз тинч, юртимиз обод ва юксалиш йўлидан шахдам қадамлар билан бормоқда. Ҳар тонг қушларнинг чуғур-чуғуридан  уйғониб,оилада эрталабки нонуштани қилиб,шундай тинч, осойишта ва фаровон ҳаётимиз учун шукроналик билдириб,фарзандларимизни кийинтириб,мактабга жўнатамиз, сўнгра ўз ишимизга шошиламиз.

Тинчлик-бу ширин ҳаётимиз шартидир. Тинчлик деган муқаддас туйғуни асраш,айниқса ҳозирги глобаллашув даврида ҳар бир фуқаронинг маьсулияти ва инсоний фазилатларнинг ўзида нечоғли мужассамлаштирганига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017-йилги мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида оила асосларини янада мустаҳкамлаш ҳақида ўзининг қимматли фикрларини билдириб, биз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаш,хонадонларда тинчлик хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро хурмат мухитини яратиш,маьнавий-маьрифий ишларни аниқ мазмун билан тўлдиришдан  иборат бўлмоғи лозимлигини таькидлаб ўтди. Аёллар ўртасида жиноятчилик,оилаларда ажралишлар кўпайгани,ёшларнинг турли диний-экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар таьсирига тушиб қолаётгани каби халқимизга хос бўлмаган аччиқ ва нохуш масалаларни олдини олиш вазифалари ҳурматли Президентимиз томонидан алоҳида қайд қилиб ўтилди.

Ҳозирги даврнинг муоммоларидан бири одам савдоси муоммосидир.

Оилада дунёга келган қиз-у-ўғилнинг бугуни, ертаси,соғлиги,нурли ҳаёти учун қанча инсонлар туну-кун  изланишда. Вояга етган қизлар ва аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш учун давлатимиз томонидан қанча чора тадбирлар кўрилмоқда.  Аммо аёлларимизни,қизларимизни ёвузликлардан,турли ташқи таьсирлардан ҳимоя қила оляпмизми? Бир бурда нонни ўз оиласи бағрида, ҳотиржам ейишидан кўра олисда ярақлаган “Олмос ” ни орзу қилиб хорижга талпинаётган ёшлар ҳақида қандай ҳукм чиқара оламиз? Бугунги кунларда ҳорижга чиқиб ишлаб, катта миқдордаги мумай пул топиш, мол- дунё орттириш васвасасига учраётган ёшлваримиз кам емас. Лекин уларнинг кўпчилиги орзу-ҳавас йўлида қурбон бўлаётганидан қаттиқ пушаймон қилмоқда. Айни пайтда мамлакатимиз аҳолисининг 60% фоизини ёшлар ташкил қилишини назарда тутсак,улар учун касб-ҳунар эгаллашга барча шарт-шароитлар яратилган.Ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кам фоизли кредитлар ажратилмоқда. Рўйхатга ўтган ўқув марказлари ва ўқув  курсларида ўз билими ва ҳунарини мустаҳкамлаб келажак фаолиятини белгилаб олишга ёшлар учун кенг имкониятлар очилмоқда.

Бугунги кунда   одам савдоси дунё халқларини  ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир.Гарчи оммавий ахборот воситалари томонидан унинг оқибатлари ҳақида маълумотлар бериб борилаётган бўлсада,унинг сиртмоғига илиниб қолиш ҳолатлари учрамоқда.Ачинарлиси,одам савдоси жиноятидан жабрланганганларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади.Айрим кишиларнинг ишонувчанлиги,етарли ҳуқуқий билимга эга  эмаслиги бу жиноятнинг кескинлашувига  сабаб  бўлмоқда.

Шу боис ушбу жиноятга қарши самарали кураш олиб боришда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга.Мамлакатимизда ҳам бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.Ўзбекистон Республикаси  инсон ҳуқуқлари бўйича 60 дан ортиқ халқаро хужжатларга қўшилган ва В М Т томонидан мазкур соҳада қабул қилинган 6 та асосий халқаро шартнома иштирокчисига айланган.

Одам савдоси-инсон ҳаёти,эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб,уларнинг тақдири келажагини оёқ ости қилишдек оғир ва жирканч жиноят ҳисобланади.Одам савдоси дейилганда куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд  бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш,ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш  ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш ,ташиш,топшириш,яшириш ёки қабул қилиш”ни англатади.

4-умумий ўрта таълим мактабида    “Одам савдосига қарши курашда бирлашайлик”  мавзусида  9-синф ўқувчилари ўртасида  давра суҳбати  бўлиб ўтди.Унда мактабимиз директори П.Нарзуллаев,маьнавий-маьрифий ишлар бўйича директор ўринбосари Х.Хофизов ҳамда мактабимиз психологи М.Хамидовалар қатнашиб,ўқувчиларга одам савдоси ва унинг зарарли оқибатлари тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Давра сухбатида ўқувчиларга қуйидаги  саволлар берилди.

1.Одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолиятни қайси давлат органлари амалга оширади?

-Ички ишлар вазирлиги;

Миллий Хавфсизлик Хизмати;

Ташқи ишлар вазирлиги;

Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

2.“Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонун ҳақида нималарни биласиз?

-“Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонун 2008- йил 17- апрель куни    биринчи Президентимиз томонидан имзоланди.Қонун 4- боб 17- моддадан иборат ушбу қонуннинг мақсади одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

3.“Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентининг қарори ҳақида нималарни биласиз?

—  Ўзбекистон Республикасининг биринчи  Президентининг -“Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 911-сонли Президент қарори 2008- йил 8- июлда қабул қилинган.

4.Одам савдосига қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиясининг вазифалари ҳақида қандай тушунчаларга эгасиз?

-Одам савдосидан жабрланганларга қулай яшаш ва шахсий гигиена шароитларини таъминлаш,

-Жабрдийдаларни озиқ-оақат дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш уларга шошилинч тиббий психологик –ижтимоий,юридик ва бошқа хил ёрдам бериш.

-Уларнинг хавфсизлигини мухофаза қилиш,

-Жабрланганларнинг қариндошлари билан алоқа ўрнатишига кўмаклашиш,

-Жабрдийдаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўғрисида ахборот бериш,

-Жабрланганларни ижтимоий риабилитатция қилишга кўмаклашиш.

5.Одам савдосидан жабрланганлар қандай касалликларга чалинишлари мумкин?

-Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС)

-Гонорея (сўзак)

-Сифилис (захм)

-Хламидиоз (бактерияли касаллик)

-Кандидоз (замбуруғли касаллик)

-Тери касалликлари

-Сил ва бошқалар

Давра суҳбати якунида ўқувчилар томонидан “Пул топаман деб, алданиб қолма!” мавзусидаги саҳна кўриниши намойиш этилди.

Ҳозирги даврда одам савдоси ва унга қарши кураш муоммоси ҳар бир фуқаронинг маьсулиятли вазифасига айланмоғи лозим.

 

Хатирчи туманидаги 4- умумий ўрта таьлим мактаби амалиётчи психологи :                       Хамидова Мунаввар

 

 

 

 

 

КОРРУПЦИЯ ВА ЖИНОЯТЧИЛИК

        Ҳар бир давлат тарихида янги ижтимоий сифат ҳолатига ўтиш, афсуски, коррупция ва жиноятчилик каби жирканч ҳодиса билан бирга юз берган. Шу билан бирга, жиноятчиликнинг ўсиши нафақат ислоҳатлар йўлига жиддий тўсиқ, балки ўтиш даврида белгиланган мақсадларга эришишга ҳам қарши бевосита таҳдид тўғдиради.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари сингари Ўзбекистон Республикаси бундан ҳоли эмас. Албатта, бу борада кенг тарқалган ва умум эътироф этилган бир фикрни, яъни тоталитаризмдан демократия ва бозор муносабатларига ўтишдек мураккаб мохиятан асосий сиёсий, иқтисодий ва маданий тузилмаларини синдириб ташлашни англатади, бу эса ахлоқ-одоб меёрларига салбий таъсир этади ва жиноятчилик ҳамда коррупция муқаррар равишда кучаяди деган хулосани эслатиб ўтиш мумкин. Лекин бу ҳодисалар давлатимизнинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва пировардида ёш истиқлолимизга қандай таҳдид солишини чуқур тушуниш учун, афтидан биргина шу таърифнинг ўзи камлик қилади.

Жамиятда жиноий “ҳуфёна иқтисодиёт”нинг мавжуд бўлиши уюшган жиноятчиликни келтириб чиқаради. Давлат ҳокимияти тузилмаларининг турли бўғинлари ва турли даражалари вакиллари ҳам унинг йўлдан оздирувчи таъсирига тушиб қолади. Коррупция вужудга келиб у энг аввало уюшган жиноий тузилмаларга мададкор бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун давлат хизматининг имкониятларидан фойдаланади. Бу эса жиноятчилик коррупция жамиятга келтирадиган салбий оқибатлар туфайли жамият хавфсизлиги ва барқарорлигига тўғридан-тўғри тахдиддир.

Мамлакатимизнинг келажагини ва обрў эътиборини қадрлайдиган ҳар бир виждонли фуқаро бу тахдидни эсда тутмоғи даркор. Ҳалол меҳнат қилиш куч ғайрати ва ижодий қобилиятини сарфлаш учун барқарор шарт-шароит бўлишни истайдиган, фарзандлари ва яқин кишилари келажакда ҳам демократик фуқаролик жамиятида цевилизациялашган бозор муносабатларининг самараларидан тўла тўкис фойдаланинишни орзу қиладиган ҳар бир фуқаро, жиноятчилик ва коррупция йўлига ўз вақтида зарур тўсиқ қўйилмаса, бу иллатлар қандай аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яхши англаб етмоғи лозим.

Мамлакатимизда шубҳасиз, жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, фош этилган коррупциячилар қаттиқ жазоланмоқда. Мамлакат ичидаги жиноятчилик доимо давлат томонидан қаттиқ назорат қилиб борилади. Жиноятчилик кенг авж олиб кетишига ва коррупциячилар домига илинган амалдорларнинг бебошлигига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор узоқ муддатли чора-тадбирлар ишга солинган. Улар жиноятчиликка қарши кураш стратегиямизни белгилаб беради.

Жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашнинг мантиқи иқтисодий муносабатларни эркинлаштириш йўлидан янада изчил боришни, ҳалол тадбиркорлик учун чинакам эркинликни таъминлаш баъзан унинг йўлида сақланиб қолаётган кўплаб бюрократик сансалорликлар ва тўсиқларни бартараф этишни талаб қилади.

Ўзбекистон бутун ҳуқуқ ва суд тизимини такомиллаштириш дастурини мамлакат ичидаги жиноятчилик ва коррупцияга қарши кучли чора деб ҳисобламоқ даркор. Бир томондан, Қонуннинг мутлоқ устунлиги ва фуқароларнинг ҳуқуқлари кафолатли ҳимоя қилиниши ушбу дастурнинг мақсади бўлиши лозим. Иккинчи томондан, мамлакат аҳолисини ва айниқса ёшларни ҳуқуқий тарбиялашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ниҳоятда зарур.

Фуқароларимизнинг ҳуқуқбузарликка қарши ички имкониятлари ва юксак даражадаги ахлоқи жиноятчилик ва коррупция жамиятга олиб кирадиган емирилишдан энг яхши ҳимоядир. Оилада, мактабда, меҳнат жамоасида, маҳаллада олиб бориладиган ахлоқий тарбия, жамоатчилик фикрининг кучи, оммавий ахборот воситалари, руҳонийларининг обрў-эътибори – ҳамма-ҳаммаси одамларимизда Қонун бузилиши билан боғлиқ ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларга нисбатан барқарор қаршиликни шакллантиришга қаратилмоғи лозим.

 

Хатирчи туманидаги   1-мактаб ММИБДЎ А Шамсиев.